12 Июн 2024 йил 3885

Сектор раҳбари Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаролар билан мулоқот қилди

          Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Жиззах шаҳрида сайёр қабул ўтказди. Очиқ мулоқотда шаҳарнинг “Маданият”, “Қассоблик” ва “Жиззахлик” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўрашди.

Хусусан, саломатлигини тиклаш учун моддий ёрдам ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, етказилган зарарни ундиришга оид масалалар кўтарилди. Бундан ташқари тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш учун субсидия ажратиш, электр энрегияси ва ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ муаммоларга ҳам мутасаддилар иштирокида ечим изланди.

Мулоқот давомида 3- сектор раҳбари ёрдам сўраб мурожаат қилган эҳтиёжманд фуқароларга субсидия асосида тикув мошинкалари, бир кишига иссиқхона қуриш учун кредит ажратилганлиги ҳақида сертификат, 4 кишига эса ID карталарни топширди. Бир гуруҳ ташаббускор ёшлар эса вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech