“Гиёҳ”фуруш ушланди
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах шаҳрининг Жиззахлик маҳалласида яшовчи Д.З. Шароф Рашидов тумани Зиёкор қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқарога гугурт қутисига жойланган 2,46 грамм марихуана гиёҳвандлик моддасини 650 минг сўмга сотганида ушланди. Маълум бўлишича, “гиёҳфуруш” ушбу моддани, аниқроғи 5,17 грамм марихуанани Жиззах шаҳрининг Олмазор маҳалласида яшовчи Б.А.дан 600 минг сўмга олган. Айтганча, Д.З.нинг ёнидан пулга ўралган 1,49 грамм гиёҳвандлик моддаси топилди.
Худди шундай, Жиззах вилояти Дўстлик тумани Чинобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.Ш. ўзини шубҳали тутганлиги сабабли шахсий тинтув қилинди. Бу жараёнда унинг чўнтагидан 16,2 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси топилди.
Ҳар икки ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.