22 Ноябр 2021 йил
723
Гиёҳванд модда тайёрлаш билан шуғулланган
Ички ишлар органлари ходимлари Арнасой тумани Ғолиблар шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида ўзини шубҳали тутган кишини шахсий тинтувдан ўтказдилар.
Мазкур жараёнда Ғолиблар шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи шахснинг қўлидаги полиэтилен пакетда 650 грамм каннабис борлиги аён бўлди.
Соҳа вакиллари гиёҳванд моддалар ишқибозининг уйини кўздан кечирганларида ётоқхона поли остидан полиэтилен пакетга жойланган 60,48 грамм марихуана топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.