7 Март 2024 йил 3357

Гўзаллик ва нафосат байрами

           8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жиззах вилояти ИИБ томонидан бошқарма соҳавий хизматлари ва  жазони ижро этиш муассасалари ходималари, ИИВ Жиззах академик лицейи, вилоят ИИБ тиббиёт бўлими, МТТ ҳамда соҳанинг бошқа бўғинларида фаолият юритаётган эркин ёлланган хотин-қизлар, фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида байрам уюштирилди. Тадбир аввалида вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров республика Ички ишлар вазирининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, хотин-қизларнинг юртимиз тараққиёти, хусусан ички ишлар органлари ходимлари сафида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ишига қўшаётган ҳиссаси, уларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтиришга қаратилган ислоҳотларга тўхталиб, аёлларни байрам билан муборакбод этди.

Байрам тадбирида хизматдошларига ҳар жабҳада ибрат бўлиб, фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб келаётган ходималарнинг бир нафарига Ички ишлар вазирининг буйруғи асосида “Аъло хизматлари учун”, 2 нафарига учинчи даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ, эсдалик қўл соати, навбатдаги махсус унвонлар топширилди.

Худди шундай, вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан фаол хотин-қизлар ҳамда хизмат бурчини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг турмуш ўртоқлари, шу билан бирга намунали хизмат қилаётган ходимларнинг оналарига эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Яна бир гуруҳ аёллар моддий рағбатлантирилди.

Тадбир давомида вилоятимиз ҳамда пойтахтлик таниқли санъаткорларнинг концерт дастури намойиш этилди. Дастурхон атрофидаги дилдан суҳбат ўйин кулгуга уланди.


Text to speech