1 Апрел 2021 йил 1887

Халқ таълими бўлими масъули пора олди

Ички ишлар органлари ходимлари хизмат хонасида 1 минг 500 АҚШ долларини пора сифатида олган Жиззах шаҳар халқ таълим бўлими масъули О.А.ни жиноят устида ушладилар.

Айбланувчи мазкур порани Жиззах шаҳридаги ўрта умумтаълим мактабларидан бирини таъмирлаш учун давлат бюджетидан ажратилган 249 миллион сўмнинг қурилиш корхонаси ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш учун сўраган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.  

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

 

Text to speech