Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан очиқ мулоқот ўтказилди
9 декабрь – Халқаро коррупцияга
қарши курашиш куни муносабати билан журналист ва блогерлар учун Жиззах вилояти
ички ишлар бошқармасида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. Тадбир ИИВ Жиззах
академик лицейи ҳудудида жойлашган вилоят ИИБ ички ишлар органларига
номзодларни қабул қилиш маркази имкониятлари билан танишишдан бошланди.
Маълумот ўрнида айтиш керак, бу ерда 20 нафар номзоднинг бир вақтда тест топширишлари учун қулай шароитлар яратилган. Ўз навбатида ота-оналар синов жараёнини онлайн кузатишлари учун 24 ўринли хона мавжуд. Мазкур жиҳат қабул жараёни шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади.
Оммавий ахборот воситалари ҳамда ахборот хизматлари ходимлари, журналист ва блогерлар билан ўтказилган мазкур мулоқот давомида вилоят ИИБ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар таъминлаш ҳамда ахборот хизматлари масъуллари томонидан тизимда коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва соҳа вакиллари фаолияти очиқлигини таъминлаш борасида қилинаётган ишларга тўхталдилар. Тадбирда вилоят ИИБ жамоатчилик кенгаши фаолиятига ҳам эътибор қаратилди.