12 Октябр 2022 йил 476

Ҳамқишлоқларини алдаган фуқарога қонуний чора кўрилади

2021 йилнинг март ойида Ғаллаорол тумани Қўйтош шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли пунктида яшовчи Д.Д. “Дамас”ини ҳамқишлоғи А.У.га 25 миллион сўмга “сотди”.

Аниқроғи, олармон автоуловнинг пулини 2022 йилнинг август ойида бериши керак эди. Август ўтди, аммо пул тўланмади. Шу боис жабрланувчи ички ишлар органларига мурожаат қилди.

Соҳа вакиллари томонидан ўтказилган суриштирув давомида фириб устаси 2021 йилнинг май ойида яна бир ҳамқишлоғи М.М.дан 156 бош қўй ҳамда 40 бош эчкини 200 миллион сўмга келишиб олиб, пулини бермаган. У худди шундай йўл билан Ғаллаорол туманининг Саврук маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Э.А.нинг 27 бош қўйини бир ойда тўлаш шарти  билан 38 миллион сўмга баҳолаб олган. Аммо сезганингиздек бу сафар ҳам у сўзида турмади. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.      

Text to speech