7 Август 2024 йил 2468

“Хавфсиз ҳудуд ва мулкий жиноятлар профилактикаси ойлиги” тадбири доирасида профилактик тадбири ўтказилмоқда


Ғаллаорол туманида “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус профилактик тадбири доирасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, тунги хизматга жалб этилган ҳуқуқ тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.

Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган тадбирларда ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан бирга мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш, аҳолини огоҳликка чорлаш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғиботлар қилинди.

Тадбир давомида тунги вақтда бемақсад юрган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритилди. Жамоат жойларида тамаки маҳсулоти истеъмол қилган етти кишига маъмурий баённома расмийлаштирилган бўлса, кўп қаватли уйларнинг йўлакларида қаровсиз қолдирилган ўттизга яқин буюмлар эгаларига топширилди.

Шунингдек, туман ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган маҳкумлар ҳамда маъмурий назорат остидаги шахсларнинг суд томонидан ўрнатилган чекловларга амал қилиши, овчиларнинг ов қуролларини сақлаш талабларига риоя қилиши ҳам кўздан кўздан кечирилди.

Бундан ташқари йўл транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва қоидабузарликларга қарши курашиш мақсадида “Маҳаллабай-квадрат” ишлаш бўйича 4 та йўналишда ишчи гуруҳлар томонидан ҳам иш олиб борилди. Ҳамкорликдаги рейдларда олтмиш беш нафар хайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ўн битта автотранспорт воситаси жарима майдонига қўйилди.


Text to speech