7 Декабр 2021 йил 774

Ҳайдовчи жароҳатланди

Жиззах вилояти Зомин тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида йўл-улов ҳодисаси рўй берди.

Туманнинг Пешағор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи А.Қ. бошқарувидаги “ВАЗ-2106” Тошкент вилояти Олмалиқ тумани Озодлик қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи М.Қ. бошқарувидаги “Дамас”га тўқнашган.

Оқибатда “ВАЗ-2106” ҳайдовчиси бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап тизза қопқоғининг ёпиқ синиб, силжиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Text to speech