23 Июл 2021 йил
678
Ҳайдовчининг хатоси
Жиззах вилояти Зомин тумани Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган Жиззах – Қўқон А-376 йўлининг 252- километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Жумладан, Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс бошқарувидаги “Соbаlt” ағдарилиб кетган. Вокеага ҳайдовчининг руль бошқарувини йўқотиши сабаб бўлди.
Оқибатда автоулов салонида бўлган Янгиер шаҳрида яшовчи, ўрта умумтаълим мактабининг 2- синф ўқувчиси чаноқ травмаси, ҳамкор травма ҳамда ўнг тирсакнинг сидирилиши ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.