25 Март 2022 йил
1105
Ҳайдовчининг хатоси туфайли автоулов ағдарилди
Шароф Рашидов тумани Хайробод маҳалла фуқаролар йиғинидан ўтувчи Тошкент – Термиз М-39 йўлининг 997- километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди. Самарқанд вилояти Иштихон тумани Булоқбоши маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс ихтиёридаги “Нексия” бошқарувини йўқотди ва автоулов йўл четига ағдарилди.
Оқибатда автоулов салонида бўлган йўловчи, Самарқанд вилояти Иштихон тумани Файзобод маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилган шахс тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна бир йўловчи, Самарқанд вилояти Пастдорғом тумани Чимёбот маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ўнг жағ соҳасининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилди.