28 Ноябр 2022 йил
542
Ҳеч ким билмайди, деб ўйлаган...
Жиззах вилояти Маржонбулоқ шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи М.Т. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, туманнинг Ғафур Ғулом маҳалласи ҳудудидаги маданият саройида сумкасида бўлган уяли алоқа воситаси, 5 дона банк пластик картаси ҳамда 2 миллион сўмни номаълум шахс ўғирлаганлигини билдирган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ўғрилик Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи Л.Ш. томонидан содир этилгани аниқланди. Ундан уяли алоқа воситаси ҳамда 5 дона банк пластик картаси ҳужжатлаштириб олинган.