Хизмат фаолияти самарадорлиги оширилади
Жиззах вилояти ИИБ
ЖХХ ЖТСБда соҳада хизмат қилаётган ёш ходимлар ва уларнинг мураббийлари
иштирокида йиғилиш ўтказилди. ЖТСБ бошлиғи, подполковник Акром Мисиров
раҳбарлигидаги мазкур йиғилишда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Республикамизда
жамоат
тартибини сақлашнинг мутлақо янгича тизими яратилгани, бу борада ички ишлар
органларининг вазифалари ҳамда амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз борди.
Шунингдек, амалдаги ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг ижросини таъминлаш, ходимлар хизмат
фаолияти давомида фуқаролар билан хушмуомалада бўлишлари лозимлиги, хизмат
интизоми ва қонунийликка риоя қилиш зарурлиги уқтирилди.
Йиғилиш давомида хизмат фаолияти самарадорлигини
ошириш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, ходимларга қўлланмалар
тарқатилди.