26 Март 2022 йил 506

Ходимларнинг коррупцияга оид билимлари оширилди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. “Коррупция маънавият душмани” мавзуидаги тадбирда соҳавий хизматлар ходимлари иштирок этишди.

Тадбир аввалида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Олимжон Абдуллаев мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги муҳим вазифалардан бири сифатида коррупцияга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратилаётгани хусусида тўхталди.

Шунингдек, бу жараёнда давлат хизматига ҳалоллик стандартларини жорий этиш, давлат идоралари ва ташкилотларининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назоратини кучайтириш каби масалалар долзарблик касб этаётгани айтилди.

Йиғилишда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Хусниддин Бектемиров “Коррупция маънавият душмани” мавзусида маъруза қилди. Нотиқнинг қайд этишича, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида коррупциянинг олдини олиш ва аҳоли орасида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган превентив чоралар кўрилмоқда. Шу билан бирга коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари хатловдан ўтказилиб, коррупциявий омиллар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф қилинаяпти.

Хусусан, қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилгани, давлат харидлари соҳасида коррупциянинг олдини олиш ва ошкораликни таъминлаш бўйича қонунчиликка киритилган ўзгартишлар маълум қилинди.

Бундан ташқари, жамият тараққиётига таъсир кўрсатувчи иллат ҳисобланган коррупция билан боғлиқ қонунбузарликлар айтилди.

Тадбирда Ички ишлар вазирлиги фахрийлар кенгаши раиси ўринбосари Ғайратжон Жўраев хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш лозимлиги хусусида гапириб, муллифлигидаги “Ўлмас из” китоби ҳақида маълумот берди.

Йиғилишда Жиззах вилояти мусиқали драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жўра Исроилов ижодий жамоанинг эришаётган ютуқлари хусусида сўз юритди.

Дарҳақиқат, театр санъати ҳаётни, воқеа-ҳодисаларни, турли курашлар ва зиддиятларни, ички кечинмаларни драматик ҳатти-харакатларда, актёр ижроси орқали акс эттиради. Томошабин эса саҳнадаги бадиий ҳаёт орқали ўз ҳаётини кўради, актёр талқинидаги образ орқали ўз ютуқ-камчиликларини, иллат ва фазилатларини тафтиш қилади.

Тадбир давомида 27 март халқаро театр куни муносабати билан вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан театр ижодкорларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. Шунингдек, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг эркин ёлланган ишчи ва ходимларга бошқарма бошлиғининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech