9 Феврал 2021 йил 884

Ходимларнинг сергаклиги туфайли қўй ўғрилари ушланди

Жиззах вилояти Пахтакор тумани Ғалаба маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги мол бозорида эрталабки соат 5.20да хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларининг эътиборини ўзини шубҳали тутган 2 киши тортди. Улар 2 бош қўйни сотишаётган эди.

Терговга қадар текширув давомида шубҳа остига олинганлар қўйларнинг эгасини аниқ кўрсата олишмади. Маълум бўлишича, вилоятнинг Дўстлик тумани Бунёдкор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи Ж.Қ. ҳамда С.Ш. жорий йилнинг 31 январга ўтар кечаси қўйларни Пахтакор туманининг Олмазор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М.Қ.нинг қўйхонасидан ўғирлаб чиқишган.

Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилаяпти.

Text to speech