7 Сентябр 2024 йил 2534

Жиззах шаҳрида “Хавфсиз тун” профилактик тадбири ўтказилди

 

Жиззах шаҳрида вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлар ходимлари томонидан “Хавфсиз тун” профилактик тадбири ўтказилди. Тадбир аввалида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Раҳматулла Бўриев раҳбарлигида йўриқнома ўтилди.

Жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан бирга жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлувчи омилларни бартараф этишга қаратилган тадбирда вилоят ИИБ мутасаддилари Жиззах шаҳрининг “Иттифоқ” МФЙ еттилиги томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги фаолияти билан танишишди. Шунингдек, 17- сонли ўрта умумтаълим мактабида хизмат қилаётган идоравий қоровулларнинг хизмати ўрганилди. “Мирзо Улуғбек” МФЙ ҳудудида ва Жиззах темир йўл бекатида тунги хизматни олиб бораётган ходимларига қўшимча йўриқномалар берилди.

Профилактик тадбир доирасида умумий овқатланиш шаҳобчалари, чойхона, ресторан ва кафелар, савдо ва кўнгилочар мажмуаларда тарғиботлар қилинди. Шу қаторда қонунбузарлик содир этган шахсларга тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, шаҳар ИИБ томонидан профилактик ҳисобга ва маъмурий назоратга олинган шахслар ҳамда пробация гуруҳи назоратида жазо ўтаётган маҳкумлар билан профилактик суҳбатлар қилинди.

Йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган рейдларда эса 125 та транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилди. 

Text to speech