Хонбандилик ёшлар билан учрашув ўтказилди
Жиззах вилояти
ҳокимининг ўринбосари Акмал Савурбоев бошчилигидаги вилоят ички ишлар, ДХХ ва бошқа
ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош
бошқармаси бошлиғи ҳамда вилоят ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Фориш
тумани ёшлари билан учрашишди. Хонбанди маҳалласида ўтган тадбир аввалида
раҳбарлар гулхан атрофида суҳбат қураётган ёшлар билан мулоқот қилишди.
Шунингдек, туманда ёшлар томонидан яратилган ҳунармандчилик намуналари кўздан
кечирилди. Жараёнда ўнаётган авлодни касбга ўргатиш, билим олишлари учун
яратилган қулайликларга ҳам диққат қилинди.
Раҳбар ва ёшлар
учрашувида мамлакатимиз ёшларининг илм-фан тараққиётига қўшаётган ҳиссаси,
спортчиларнинг халқаро мусобақаларда эришаётган ютуқлари ҳақида маълумот
берилди. Жойларда турли спорт турлари бўйича тўгараклар фаолиятининг йўлга
қўйилаётгани уларнинг жисмонан соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишида муҳим
ўрин тутаётгани қайд этилди.
Мулоқот давомида
тадбир иштирокчилари ўзларини қийнаётган муаммоларини ҳал этишда раҳбарлардан ёрдам
сўрашди. Хусусан, ишга жойлашиш, тадбиркорлик лойиҳасини йўлга қўйиш ҳамда имтиёзли
кредит ажратиш, ўзини-ўзи банд қилиш учун ер майдони ажратиш, кадастр ҳужжатини
расмийлаштириш каби кўтарилган қатор масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга
вазифалар юклатилди.
Тадбир давомида
ҳудуд ёшлари томонидан содир этилган қонунбузарликлар ҳам муҳокама этилди. Келгусида
ёшлар иштирокидаги жиноятларнинг олдини олиш, маънавий-маърифий, спорт тадбирлари
кўламини кенгайтириш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.