Хотин-қизлар ўртасида кўпкураш спорт мусобақаси ўтказилди
8- март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Жиззах вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходималар ўртасида кўпкураш мусобақаси уюштирилди. Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида ўтган беллашув қатнашчилари белгиланган спорт турлари бўйича маҳоратларини намоён этишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросига қаратилган мусобақа иштирокчилари имкониятларини синовдан ўтказиш, жисмоний тайёргарлигини ошириш, спорт турларини оммалаштиришга хизмат қилади. Мазкур мусобақада вилоят ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, Жиззах шаҳар ва Зомин туманлари ички ишлар бошқармалари ҳамда барча туман ички ишлар бўлимлари ходимларидан иборат жамоалар ғолиблик учун кураш олиб бордилар.
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси касбий тайёргарлик бўлимининг чора-тадбирлар режаси асосида ўтказилган мусобақада “Фидойилар” жамоаси биринчиликни қўлга киритди.