25 Ноябр 2022 йил 545

Ҳовлилардаги ноқонуний маҳсулотлар

Ички ишлар органлари ходимлари Дўстлик тумани Саритепа маҳалласида яшовчи Ш.С.нинг турар жойини кўздан кечириш жараёнида фуқаро ҳовлисида 1 минг 280 литр дизель ёнилғиси сақлаётганлигини аниқладилар. Шунингдек, соҳа вакиллари туманнинг Наврўз маҳалласида яшовчи У.У. ҳудуддаги фермер хўжалиги дала майдони чеккасида 1 тонна 200 килограмм пахта хом ашёсини тўплаб қўйганлигини аниқлашди.  

Зафарод тумани Ёрқин шаҳарча фуқаролар йиғинида яшовчи Э.А.нинг ҳовлисидан ҳам 1 тонна 100 килограмм пахта хом ашёси топилган. Ушбу ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech