25 Ноябр 2022 йил 525

Ҳужжатсиз металл олинди

Ички ишлар органлари ходимлари Дўстлик тумани ҳудудидаги Манас-14 йўл-патруль хизмати масканида Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Қумдарё маҳалласида яшовчи А.А. бошқарувидаги “Ласетти”ни тўхтатиб текширдилар. Мазкур жараёнда автоулов салони ва юкхонасида 300 килограмм рангли металл парчалари борлиги маълум бўлди. Ҳайдовчи ноқонуний юкни Сирдарё вилоятидан олиб, Қашқардарёга сотиш учун элтаётганлигини билдирган.

Шунингдек, соҳа ходимлари Дўстлик туманининг Саритепа маҳалласи ҳудудида Сирдарё вилояти Ширин шаҳри Нуробод маҳалласида яшовчи Н.Ж. бошқарувидаги “Киа бонго”ни тўхтатдилар. Автомашинани кўздан кечириш давомида 4 тонна қораметалл ҳужжатларсиз олиб кетилаётгани аниқланди. Ҳайдовчи юкни Саритепада олиб, сотиш учун Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрига кетаётганлигини билдирган.  

Ҳар икки ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech