29 Декабр 2021 йил 594

Ҳушёрликни оширишга қаратилган саф кўриги ўтказилди

Яна саноқли кунлардан сўнг Янги йил байрами кенг нишонланади. Жойларда байрам олди тадбирлар уюштирилмоқда. Бу жараёнда ички ишлар органлари ходимларидан ҳушёрликни оширган ҳолда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш талаб этилади.

Шу муносабат билан, Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимларнинг шайлигини кўздан кечириш мақсадида саф кўриги ва тантанали юриш машғулоти ўтказилди.

Саф кўриги давомида ходимларнинг хизмат вақтидаги ташқи кўриниши, хизмат кийимлари, зарур ҳужжат ва анжомлари кўздан кечирилди. Мавжуд камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.

Тадбир шахсий таркибнинг тантанали юриши билан якунланди.

Шу куни вилоят ички ишлар бошқармасида арзонлаштирилган нархдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси уюштирилди. Ходимлар оиласи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишди.

Text to speech