Қиш тараддуди
Жиззах вилояти ҳокимининг жорий йил 6 сентябридаги вилоятда иқтисодиёт
тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектлари, маҳаллалардаги якка тартибдаги
ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2024-2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор
ишлашга тайёрлаш, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар бўйича долзарб
муаммоларни ҳал этиш ишларини янада кучайтиришга оид фармойиши ижросини
таъминлаш борасида 3- сектор масъуллари томонидан бир қатор тадбирлар амалга
ошириляпти. Жумладан, ёнилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат
назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Зафаробод тумани
штаби аъзолари иштирокида йиғилиш ташкил қилинди.
Тадбирда мутасаддиларга бино ва
иншоотлар иситиш тизимлари созлигини текшириш, захиралар миқдорини аниқлаш,
кузатилган камчиликларни бартараф этиш, электр, табиий ва суюлтирилган газ,
кўмир ва иссиқлик энергиясини узлуксиз етказишни ташкил қилиш, аҳоли томонидан
кўтарилган муаммоларни ҳал қилишга доир вазифалари белгилаб олинди. Шундан сўнг
ишчи гуруҳ аъзолари Зафаробод туманининг “Бирлик” маҳалласидаги 3- сонли ўрта
умумтаълим мактаби ҳамда ҳудуддаги 30 та кўп қаватли уйнинг қишга тайёргарлигини
ўрганди.
Мазкур жараёнда кўмир захираси,
қозонхоналарнинг ишлаши, иссиқликни тежаш ҳамда ис газидан заҳарланиш, ёнғин
сингари кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга оид масалаларга эътибор
қаратилди. Яна бир маълумот: муаммоларга қисқа муддатларда ечим топиш мақсадида
ҳар бир ишчи гуруҳ ва штаб таркибига ҳокимлик, коммунал ташкилотлар ҳамда
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари киритилган. Қисқаси, қишга қизғин
ҳозирлик кўрилмоқда.