30 Январ 2024 йил 866

Ишчи гуруҳ томонидан амалий ёрдам кўрсатилмоқда

          Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг топшириғи асосида Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги маҳаллаларда ўрганиш олиб борилмоқда. Тадбир доирасида уюшма раиси раҳбарлигида видеоселектр йиғилиши ўтказилди. Ишчи гуруҳ аъзолари, масъуллар иштирок этган йиғилишда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида хавфсиз муҳитни яратиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Мазкур йиғилишда берилган топшириқлар асосида ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи, полковник Бахтиёр Беридиалиев туманнинг “Саноатчилар” маҳалласида бўлди. Жараёнда аҳоли муаммоларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, маънавият ва маърифат, ёшлар тарбияси йўналишларида олиб борилаётган ишларга диққат қилинди. Шунингдек, маҳалла биносида еттилик фаолият кўрсатиши учун яратилган шароитлар, зарур жиҳозлар билан таъминланишига эътибор қаратилди.

Ўрганиш чоғида ҳудудда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш зарурлиги таъкидланди урғуланди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганишлар давом этмоқда. 

Text to speech