28 Октябр 2023 йил 2502

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан тақдирлаш маросими ўтказилди

          Жиззах вилояти ИИБда “25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан тантанали тадбир ўтказилди. Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизматлар, фахрийлар ҳамда ҳудудий бўлинмалари ходимлари иштирок этган тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров соҳа фахрийлари ва ички ишлар органлари ходимларини байрам билан муборакбод этди. Шунингдек, соҳада амалга оширилган ислоҳотлар, замонавий техник воситалар билан таъминлаш, хизмат шароитини яхшилаш, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш борасидаги ишлар хусусида тўхталди. Халқ манфаатларига хизмат қиладиган, юксак билим ва профессионал кўникмаларга эга ватанпарвар ходимларнинг тинчлик ва осойишталикни таъминлаш йўлидаги хизматлари эътироф этилди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони асосида Жиззах вилояти ИИБ эксперт-криминалистика маркази бош эксперти, подполковник Жумаева Алёна Шухратовна “Дўстлик” ордени билан, вилоят ИИБ патруль-пост хизмати батальони сафдор ходими Джаббаров Фарход Ахмадович “Шуҳрат” медали билан тақдирлангани маълум қилинди.

Тадбирда Ички ишлар вазирининг буйруғи билан “Аъло хизматлари учун”, I даражали, II даражали ва III даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари ва эсдалик совғалари ўз эгаларига топширилди.

Бундан ташқари, навбатдаги махсус унвонлар, шу билан бирга “Ички ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак нишони ва эсдалик совғалари тантанали равишда тақдим этилди.


Text to speech