Ички ишлар вазири ўринбосари Жиззахда ўрганишлар олиб бормоқда
Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Яҳёжон
Абдулхаковнинг Жиззах вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш,
жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишларни ўрганишни
Мирзачўл туманидан бошлади. Дастлаб вазир ўринбосари туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги
тергов гуруҳи ходимларининг хизмат фаолияти билан танишдиб, фаолият
самарадорлигини ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Шунингдек, соҳа ходимларининг маънавий билимларини
бойитиш, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиниши, инсон ҳуқуқ ва
эркинлари таъминланиши масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Ўрганиш чоғида вазир ўринбосари тумандаги “Ғалаба”
МФЙда маҳалла бешлиги билан мулоқот қилди. Жараёнда ҳудудда “Обод ва хавфсиз
маҳалла” тамойили асосида жиноятчиликни жиловлаш, аҳоли муаммолари билан ишлаш,
ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, хотин-қизлар жиноятчилиги ва оилавий
ажримларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Шу маънода
жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллада содир этилган жиноят ва қонунбузарликлар
таҳлил этилди.
Ички ишлар вазири ўринбосари
Дўстлик туманининг “қизил” тоифадаги Саноатчилар маҳалласида ҳам бўлди. Қарийб 4 мингга яқин аҳоли истиқомат
қиладиган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш, низоли
оилалар, пробация назоратидаги шахслар билан ишлаш борасидаги ишлар ўрганилди.
Шу билан бирга яқинда фойдаланишга топширилган маҳалла фуқаролар йиғини
биносида давлат хизматчилари учун яратилган қулайликлар кўздан кечирилди.
Бундан ташқари Дўстлик тумани ички
ишлар бўлимининг вақтинча сақлаш ҳибсхонаси фаолияти ўрганилиб, шарт-шароитлари
билан танишди.
Туман ички ишлар бўлими масъуллари билан бирга ҳудудда
жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш,
криминоген вазият, “қизил тоифа”да бўлган маҳаллаларни “яшил тоифа”га ўтказиш,
жамоат жойларига кузатув камераларини ўрнатиш, манзилли ишлар самарадорлигини
ошириш бўйича қилинаётган ишлар таҳлил қилинди.
Полковник Яҳёжон Абдулхаков Арнасой тумани ҳам бўлиб, ҳудудни иқтисодий
ривожлантириш, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасидаги
ишлар “Ғолиблар” маҳалласи мисолида кўриб чиқилди. Маҳалла фаоллари билан
мулоқотда профилактик ҳисобда турадиган, ичкиликка ружу қўйган шахслар билан ишлаш,
уларнинг яшаш шароитларини ўрганиш ва аниқланган масалаларини жойида ҳал этиш
бўйича мутасаддиларга вазифалар юклатилди.
Шунингдек, туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов
гуруҳи ходимларининг фаолиятига ҳам назар ташланиб, иш кўриш жараёнида инсон
ҳуқуқларини таъминлаш, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этиш зарурлиги қайд
этилди.
Ички ишлар вазири ўринбосарининг вилоятдаги ўрганиш
ишлари давом этмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати