6 Март 2024 йил 3160

Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-майор Даврон Назармуҳаммедов Жиззах вилоятида қонунбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганмоқда

Ички ишлар вазири ўринбосари дастлаб Дўстлик туманидаги 1- сонли ўрта умумтаълим мактабида туман ИИБ ва ҳокимлик ҳамкорлигида тузилган “Лидер ватанпарварлар” гуруҳи ҳамда “Ватанпарварлик ва ҳуқуқ” тўгараклари фаолияти билан танишди.

Мазкур жараёнда генерал-майор Даврон Назармуҳаммедов ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди. Сўнг мактабда ўқувчиларнинг билим олишлари, спорт билан шуғулланишлари ҳамда касб-ҳунар эгаллашлари учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Бинобарин, йўл ҳаракати хавфсизлиги майдончаси, иссиқхона ҳамда касб-ҳунар ўргатишга ихтисослашган минимарказда бўлди. Шунингдек, “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғини еттилиги фаолиятини ўрганиб, фаоллар учун яратилган шароитлар билан танишди.   

Шу куни вазир ўринбосари Жиззах вилояти мудофаа ишлари бошқармасига ҳам борди. Бу ерда тиббий кўрик ҳамда чақирилувчиларнинг  салоҳиятларини синовдан ўтказиш учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, ҳарбий хизматга жўнаб кетаётган ёшлар билан суҳбат ўтказди.

Даврон Назармуҳаммедов Жиззах шаҳридаги “Боғишмамол” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳам учрашди. Мазкур жараёнда еттиликнинг ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятига эътибор қаратилди. 

Худди шундай, вазир ўринбосари Жиззах вилояти бўйича миллий гвардия бошқармаси фаолияти билан танишди. Бу ерда соҳа вакилларининг жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган фаолияти ўрганилиб, ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал, жисмоний ва жанговар салоҳиятини ошириш учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.  

Шу куни Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлимида ходимлар ва фуқароларга яратилган шароитлар билан танишилиб, иш жараёнининг кечишига оид вазият таҳлил қилинди. Бундан ташқари Даврон Назармуҳаммедов вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида бўлди. Бу ерда кечган мулоқотда қутқарувчилар ва ғаввослар фойдаланувидаги техника ва воситалар, шахсий таркиб тайёргарлигини ошириш ҳамда соҳа вакилларининг имкониятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech