4 Сентябр 2024 йил 2273

Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан тадбир ўтказилди

Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан уюштирилган тадбир «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шиори остида ўтди. Лицей ўқувчилари ҳамда педагогик жамоа вакиллари иштирокида уюштирилган тантана аввалида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Ҳамидулло Абдуллаев барчани республикамиз Мустақиллигининг 33 йиллиги билан қутлади.

         Нотиқ истиқлол йилларида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда эришилган натижаларга тўхталди. Шу билан бирга лицей жамоасининг ютуқлари эътироф қилинди. Чунончи, жорий йилда лицей битирувчиларининг 27 нафари Ички ишлар вазирлиги академияси, 7 нафари жамоат хавфсизлиги университети, 4 нафари Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти, 1 нафари фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси, 122 нафари бошқа олий таълим муассасаларига қабул қилингани билдирилди. Шундан сўнг ўқувчилар иштирокида тантанали парад ташкил қилинди.

Мамлакатимиздаги ҳар бир ўқув муассасасида бўлгани каби Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейида биринчи дарс мустақиллик сабоқлари бўлди. Бу жараёнда ёшларнинг юртимиз истиқлоли учун курашган улуғ аждодларимиз ҳақида маълумотлар берилди.

 

Text to speech