25 Ноябр 2024 йил 3587

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш бўйича эълон

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига 2025/2026-ўқув йил учун ўқишга ҳужжат топшириш истагида бўлган, Жиззах вилоятида доимий рўйхатда туриб, яшаб келаётган, ёши ўн еттидан кичик (қабул йилида ўн етти ёшга тўладиганлар) ва йигирма бешдан катта бўлмаган, шу жумладан, йигирма беш ёшдаги умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал маълумотга эга фуқаролар 2025 йилнинг 15 февраль кунига қадар Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига мурожаат этишлари мумкин.

Бунда, эркак номзоднинг бўйи 165 сантиметрдан, аёл номзоднинг бўйи 160 сантиметрдан паст бўлмаслиги талаб этилади.

Академияда ўқиш муддати уч йил бўлиб, ички ишлар органларининг қуйидаги мутахассисларни тайёрлаб беради:

- Тезкор-қидирув фаолияти;

- Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти;

- Эксперт-криминалистика фаолияти;

- Жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти;

- Пробация фаолияти;

- Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш фаолияти;

- Ташкилий-штаб йўналишлари бўйича.

Ўқишни тамомлаган курсантларга юрист малакаси ва лейтенант махсус унвонлари берилади.

Академияга ўқишга қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида амалга оширилиб, у ўз ичига дастлабки танлов, махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбатни олади.

Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.

Дастлабки танлов ўз ичига ҳужжатларни тўплаш, ўрганиш ва тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнларини олиб, ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Махсус касбий танлов ўз ичига ҳужжатларни ўрганиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш жараёнларини олиб, Академияда қабул комиссияси таркибига киритилган мутахассислар томонидан амалга оширилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбат ўз ичига ҳуқуқшунослик, ўзбекистон тарихи ва тарбия фанларидан номзодларнинг билимини баҳолаш жараёнларини олиб, академияда қабул комиссияси томонидан амалга оширилади.

Эслатма: Академиянинг кундузги таълим шаклига ўрта ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган фуқаролар умумий квотанинг ўн фоизи бўйича қабул қилинади!

Маълумот учун: 72 226-79-73, 72 226-79-26. Манзил, Жиззах вилояти Жиззах шаҳри, Сайилжойи МФЙ, Тўрақулов кўчаси, 17-уй. ИИВ Жиззах академик лицейи, ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш маркази.

Text to speech