3 Май 2021 йил 940

Ички ишлар вазири ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида бўлди

Ишчи гуруҳ Бахмал тумани Ғаллакон МФЙ ҳудудига ташриф буюриб, маҳалла ҳудудида янги қурилган МФЙ биносини бориб кўрди. Янги бинонинг шарт шароитлари, профилактика инспекторининг хизмат хонаси ва ташкил қилинган маҳалла ҳуқуқ тартибот маскани фаолияти билан танишди.

Қутлуғобод МФЙ Йўлдошбой қишлоғида яшовчи, ночор оила А.Жўрақуловнинг хонадонига бориб оилавий ва яшаш шароитлари билан танишди. А.Жўрақулов ҳозирги кунда ҳайдовчилик гувоҳномаси ололмаётганлиги, ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиш учун моддий маблағи йўқлиги учун Жиззах вилояти ИИБ томонидан 1.200.000 сўм моддий ёрдам пули берилди.

Шундан кейин, ишчи гуруҳ Ўсмат ШФЙда хизмат олиб бораётган профилактика инспектори капитан А.Бойбековнинг хизмат уйига ташриф буюриб, ШФЙ раиси ва профилактика инспекторининг оила-азолари билан сухбатлашди.

Шунингдек, вазир ўринбосари раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Манас, Ғаллаорол, Мирзачўл, Янгиобод, Дўстлик, Ш.Рашидов туманларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг иш фаолиятлари ўрганилди.

 

Вазир ўринбосари ҳамда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ва туман ҳокими иштирокида Янгиобод туманида сайёр қабул ўтказилиб, фуқароларнинг муаммолари ўрганилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6099 сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вазир ўринбосари бошчилигида ходимлар ўртасида спорт тадбири ташкиллаштирилди.

Ташриф давомида вазир ўринбосари полковник Б.Т.Абдуллаев ходимлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олишда яхши натижаларга эришган ходимларга ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Text to speech