15 Декабр 2021 йил 523

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов соҳавий хизмат масъуллари, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг матбуот котиби, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари, полковник Шохруҳ Ғиёсов аҳоли билан бевосита ишловчи соҳавий хизматлар масъуллари билан мулоқот ўтказди.  Тадбирда оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик назоратига оид ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти, фаолиятни очиқлик ва шаффофлик асосида юритиш, журналистлар, блогерлар ва ижтиомий тармоқ фаоллари билан ҳакморликни йўлга қўйиш бўйича тушунчалар берилди. Вилоят ички ишлар органлари вакиллари ИИВ Ахборот хизмати раҳбаридан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Худди шундай Шоҳрух Ғиёсов журналистлар, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаоллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Мазкур жараёнда журналист ва блогерлар жамиятда рўй бераётган жиноий ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳамда бошқа воқеа-ҳодисалар, қолаверса ички ишлар органларига оид масалалар бўйича тизимнинг ахборот хизматлари орқалигина аниқ маълумот олишлари мумкинлиги билдирилди.

Шунингдек, муайян воқеа ва ҳодиса ҳақидаги видеолавҳа, хабар ёки мақолаларни тайёрлашда холислик ва аниқлик тамойилларига қатъий амал қилиш зарурлиги уқтирилди. Қонунбузарлик, жиноят ёки ҳуқуқбузарликларга оид маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, кейин эълон қилиш нафақат ахборот тарқатувчи, балки ҳар қандай шахс, шу жумладан журналист ва блогерларнинг ҳам мажбурияти эканлиги таъкидланди.

Очиқ мулоқот давомида блогер ва журналистларни ички ишлар органларининг тергов, пробация, йўл ҳаракати хавфсизлиги каби соҳавий хизматлари фаолиятига оид масалалар қизиқтирди. Шунингдек, ижтимоий тармоқ орқали муайян шахсга босим ўтказишнинг ҳуқуқий оқибатлари, ахборот тарқатиш маданияти, ИИВ ахборот хизматининг режалари, шахсга оид маълумотларни ошкор қилмаслик каби қатор масалалар ҳам йиғилганлар эътиборида бўлди.

Тадбир якунида ички ишлар органларининг ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар фаоллари билан ҳамкорлигини кучайтиришга оид бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Text to speech