21 Декабр 2021 йил 626

Ички ишлар ходимлари музейга саёҳат уюштирди

Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий дунёсини бойитиш мақсадида Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси транспортда хафсизликни таъминлаш бўлими ходимларининг атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг ҳаёти, амалга оширган ишлари билан янада яқинроқ танишиш имкони яратилди. Шароф Рашидов ёдгорлик музейига уюштирилган саёҳатда Шароф Рашидовнинг элу юрт фаровонлиги йулида килган эзгу ишлари, шаҳар-у қишлоқларни обод қилиш, йўллар қурилиши, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш борасидаги жасорати, ижоди хусусида маълумот берилди. Шу маънода, ҳамюртимизнинг юксак раҳбарлик қобилияти, билими, олижаноблик ҳамда одамийлик фазилатлари акс этган илм-фан ва маданият арбоблари, пахта майдонларида қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашувлари, завод ва фабрика ишчилари, қурувчилар билан самимий мулоқотлари акс этган фотолавҳалари таништирилди. Айниқса, Шароф Рашидовнинг моҳир сиёсатчи сифатида собиқ иттифоқ делегацияси билан хорижий мамлакатларга қилган сафарларига оид экспонатлар ходимларда катта қизиқиш уйғотди.

Айтиш жоиз, ўзбек халқининг забардаст фарзанди жуда мураккаб ва оғир йилларда мамлакатимизни бошқариб, юрт тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган. Шу билан бирга миллий адабиёт ва маданият ривожига улкан ҳисса қўшди.

Қисқаси, уюштирилган тадбир атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва фаолияти ички ишлар органлари ходимларини Ватан ва халқ манфаатларига хизмат қилиш шарафли ва муқаддас бурч эканлигини, жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини яна оширишга хизмат қилди.

Text to speech