21 Феврал 2022 йил 558

ИИО ходимлари инглиз тилини ўрганишади

Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг Жиззах вилояти бўйича вакиллик органи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Тадбирда мамлакатимиз раҳбарининг 2021 йил 19 май кунги “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини янги боскичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, белгиланган вазифалар хусусида сўз борди. Шунингдек, ўқув курслари давомида тингловчилар инглиз тилини олти ойда V-I ҳамда бир йилда V-2 даражасида ўрганишлари мумкинлиги маълум қилинди.

Тадбир давомида ходимлар машғулотларнинг ташкил қилинишига оид саволларига жавоб олишди. Шу куни туман ички ишлар органлари ходимларининг 30 нафари курсларда қатнашиш истагини билдиришди.

 

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech