7 Феврал 2022 йил 556

ИИВ академияси курсантларига онлайн мастер-класс ўтказилди

Ҳудудий ички бошқармалари масъуллари томонидан ИИВ академияси курсантларига онлайн тарзда маҳорат дарслари ўтилиши анъанага айланган. Чунончи, навбатдаги мастер-класс Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси ҳамда жиноят қидирув бошқармасининг терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими, шунингдек ахборот хизмати вакиллари иштирокида ташкил этилди.

Мазкур маҳорат дарси кибержиноятчиликка қарши курашишда эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим масалалар ҳамда ички ишлар органлари ва ОАВ вакиллари, шунингдек ижтимоий тармоқ фаоллари ўртасидаги муносабатлар, муаммолар ва уларнинг ечими мавзуларида бўлиб ўтди. Мазкур жараёнда  вилоятда рўй берган бир қатор кибержиноятлар тафсилотларини баён қилиб, уларни фош этиш борасида қўлланилаётган услуб ва технологиялар ҳақида маълумот берилди.

Журналист ва ижтиомий тармоқ фаоллари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, соҳага оид воқеалар ҳамда юз бераётган жиноятларни ёритиш масаласи ҳам эътиборда бўлди. Ўқув жараёнида курсантлар ҳар бир мавзу бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.       

 

Text to speech