ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Жиззах вилояти бўйича бўлими ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
Ички ишлар органлари ходимлари 2021 йилнинг 24 мартидан буён Жиззах вилояти Дўстлик тумани Саноатчилар маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.Ж. ни қидираётган эдилар. Бунга унинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276- моддаси 2- қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг анологлари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) да кўрсатилган жиноятни содир этганлиги сабаб бўлди. Шу асосда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш белгиланди.
Аммо Р.Ж. қочиб қолди. ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Жиззах вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида қочоқнинг Мирзачўл туманидаги яширин манзили аниқланиб, қўлга олинган. Айни вақтда у ҳибсхонада.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.