19 Декабр 2022 йил
728
Ижтимоий тармоқ орқали ўғирлик қилди
Жиззах вилояти Арнасой тумани Ғафур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи У.У. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга тегишли бўлган банк пластик картасидан номаълум шахс 750 минг сўм ечиб олганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Чаноқ маҳалла фуқаролар йиғинида доимий, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида вақтинча рўйхатга олинган Б.С. содир этгани аниқланди. Айбланувчи бу ишни ижтимоий тармоқ иловаси орқали амалга оширган. Ундан 4 дона банк пластик картаси ҳужжатлаштириб олинди.