Икки нафар фуқаро автомобилларга газ қуйиш шоҳобчасида ўғирликка қўл урди
Жорий йилнинг 24 октябрь куни Мирзачўл тумани ички ишлар бўлимига Дўстлик тумани Янгиобод МФЙда яшовчи фуқаро Ж. М. ариза билан мурожаат қилди. Аризачи мурожаатида шу куни соат 17-10 лар атрофида “Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шоҳобчаси ҳудудида икки нафар номаълум шахслар чўнтагида бўлган 1.050.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Жиззах шаҳар Ҳалқобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар Қ. Ш. ва Жиззах шаҳар Оққўрғонлик маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи И. Т. содир этганлиги аниқланди. Далилий ашё тариқасида 1.010.000 сўм пуллар ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилди.