5 Март 2021 йил 901

Илғорлар рағбатлантирилди, навбатдаги унвонлар топширилди

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида маънавий-маърифий масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бошқарма шахсий таркиби, соҳавий хизматлар вакиллари ҳамда фахрийлар иштирокида уюштирилган тадбир аввалида сўзга чиққан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан ички ишлар органлари тизимидаги ўзгаришлар ҳақида атрофлича фикр билдирди. Шундан сўнг шахсий таркибда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг тегишли буйруғи асосида бир гуруҳ ходимлар самарали хизматлари учун “Ички ишлар органларидаги бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқ, эсдалик қўл соати ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи асосида 12 нафар ички ишлар органлари ходимларига лейтенант махсус унвонлари берилди.

Йиғилишда подполковник Абдураҳмон Норматовнинг Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейи директори ўринбосари лавозимига тайиланганлиги эълон қилинди. Бунгача Абдураҳмон Норматов Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси кадрлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида эди.

 

 Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.

        

Text to speech