10 Ноябр 2023 йил 1766

Инспектор-психологлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларининг касбий билим ва кўникмалари оширилди

          ИИВ ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг тегишли фармойишлари асосида Жиззах вилояти ИИО ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларининг касбий билим ва кўникмалари оширилди. Шароф Рашидов туманидаги ҳарбий қисмда ташкил этилган бир ҳафталик ўқув машғулотлари давлат бошқаруви ва ҳуқуқ-тартибот органлари, давлат ва нодавлат ташкилотларининг раҳбарлари, таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, шунингдек ИИОнинг тегишли соҳавий хизматлари ходимлари томонидан ўтилди. Ўқувларда хизмат фаолиятига оид ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳамда белгиланган вазифалар тушунтирилди.

Ўқув йиғини сўнггида ходимлардан белгиланган тартибда синовлар қабул қилинди.

Якунда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, ЖХХ бошлиғи, подполковник Раҳматулла Бўриев мазкур машғулотлар ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятида самарадорликни ошириш, амалиётда учраётган муамммоларга ечим топишда муҳим аҳамият эга эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг ходимларга тантанали равишда сертификатлар топширилди.

Text to speech