Интеллектуал камералар ўрнатилди
Зафаробод
туманининг аҳоли гавжум жойлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда
чорраҳаларига интеллектуал видеокузатув камералари ўрнатилаяпти. Чунончи,
“Хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида туманнинг “Бўстон”, “Самарқанд” ва “Узун” МФЙга
16 та видеокамералари қўйилди. Туман прокурори ва туман ИИБ бошлиғи ҳамда мутасаддилар ушбу
камераларнинг жойлашувини кўздан кечиришди.
Мутахассисларнинг
маълум қилишича, камераларнинг 5 таси юздан шахсни таниш, 8 таси автотранспорт
воситаларининг давлат рақамини аниқлашга ихтисослашган. Шунингдек, 4 тасини 360
даража айланувчи видеокузатув камералари ташкил этади.
Маълумот
ўрнида, келгусида туман ҳудудига ўрнатиладиган шундай интеллектуал камералар
сонини 66 тага етказиш кўзда тутилган. Ҳозирда соғлиқни сақлаш ва таълим
муассасаларига ҳам юздан шахсни танувчи видеокузатув камераларини ўрнатиш
ишлари олиб борилаяпти. Шу қаторда 10 та маҳаллага аҳолини огоҳликка чақириш
учун овоз кучайтиргичлар ҳам ўрнатилди.
Бундан
ташқари туман қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан фуқароларга хонадонлар ва
тадбиркорлик объектини ишончли қўриқлаш, бунда ўрнатиладиган махсус
жиҳозларнинг афзаллиги ва қулайлиги, хизмат кўрсатиш тартиблари тарғиб
қилинаяпти.