23 Август 2023 йил 722

Ишчи гуруҳ фаолиятидан

Ички ишлар вазири ўринбосари — маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи, генерал-майор Даврон Назармухамедов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Жиззах вилоятидаги ўрганишларининг дастлабки кунида Жиззах шаҳри ҳамда Пахтакор, Шароф Рашидов  туманлари ички ишлар бошқарма ва бўлимларида ходимлар учун яратилган хизмат шароитлари билан танишди. Мазкур жараёнда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, тергов ва суриштирув ўтказиладиган хоналарнинг кузатув камералари ва овоз ёзиш қурилмалари билан таъминланиши, шахсий таркибнинг маънавий-маърифий билимларини ошириш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Пахтакор тумани ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, пробация гуруҳлари учун бунёд этилаётган бинолар ҳамда вақтинча сақлаш ҳибсхонаси қурилиши билан танишди. Бундан ташқари Зафаробод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 3- сектор штабида бўлиниб, ишчи гуруҳ фаолияти учун юзага келтирилган имкониятлар ўрганилди.

Text to speech