23 Август 2023 йил 677

Ишчи гуруҳ Жиззахда

Бугун Ички ишлар вазири ўринбосари — маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи, генерал-майор Даврон Назармухамедов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Жиззах вилоятида жиноятчиликни жиловлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганишни бошлади. Мазкур жараёнда қизил тоифадаги маҳаллалар, вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар, судларда низолашаётган шахсларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш, кибержиноятларнинг олдини олиш ва бу турдаги қонунбузарликларни “иссиқ изи”да фош этиш, фуқаробай ишлаш, шахсий таркибда хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш каби бир қатор масалаларга эътибор қаратилади. Шунингдек, қонунбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни жиловлаш борасида Бухоро тажрибасини вилоятда қўллаш чоралари белгиланади.

Шу маънода бошқармада вилоят ИИБ, соҳавий хизматлар, ҳудудий ички ишлар органлари масъуллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Тадбирда соҳа вакилларининг жорий йилнинг ўтган даврида қонунбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятларни фош этиш, қидирувдагиларни ушлашга оид фаолияти таҳлил этилди. Шундан сўнг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида аниқланган камчиликлар кўриб чиқилди. Кўтарилган масалалар юзасидан Ички ишлар вазири ўринбосари — маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи, генерал-майор Даврон Назармухамедов чиқиш қилди.

Text to speech