24 Август 2023 йил 615

Ишчи гуруҳ фаолиятидан

Ички ишлар вазири ўринбосари — маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи, генерал-майор Даврон Назармухамедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ИИВ Жиззах академик лицейида бўлиб, таълим шароитлари ва янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнларини ўрганди. Шу куни ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш маркази, вилоят ИИБ жисмоний ва жанговар тайёргарлик бўлимида ходимларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда номзодларни синовдан ўтказиш учун яратилган имкониятлар ҳам кўздан кечирилди. Мазкур муассасалар вакиллари билан ўтказилган мулоқотлар давомида таълим сифатини оширишга оид тавсия ва топшириқлар берилди.

Text to speech