23 Июл 2021 йил 767

 Ишчи ваъдасида турмади

Самарқанд вилояти Иштихон тумани Чордара маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Жиззах шаҳридаги олий ўқув юрти талабаси ички ишлар органларига мурожаат қилиб, Зарбдор туманининг Бўстон шаҳарчасида яшовчи шахс унга фириб берганлигини билдирди. Маълум бўлишича, автомактабда ишчи бўлиб ишлайдиган мазкур шахс 2020 йилнинг январь ойида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, талабадан 1 миллион 825 минг сўм ундирган.    

Аммо ишчи ваъдасида турмади, шу билан бирга пулни ҳам қайтармади. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech