2 Декабр 2021 йил 568

Ишга жойлашни ваъда қилган

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Файзиобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи И.А. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, 2020 йилнинг декабрь ойида Жиззах шаҳрининг Олмазор маҳаллласида яшовчи И.Г. вилоят кардиология диспансерига ҳамшира сифатида ишга жойлаб қўйишни ваъда қилиб, ундан 7 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олганлигини билдирган. Аммо жабрланувчига ҳамширалик халатини кийиш насиб этмади.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Маълумот ўрнида айтиш керак, айбланувчи Жиззах шаҳридаги шифохоналардан бирида ҳамшира бўлиб ишлайди.

Text to speech