25 Декабр 2023 йил 4134

Истиқлолда аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди

          Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Ҳамидулла Абдуллаев Бахмал туманининг Истиқлол маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Қабул аввалида бир неча эҳтиёжманд фуқароларга моддий ёрдам, ўзини ўзи банд қилиш учун 9 кишига субсидия асосида тикув мошинкаси, 5 кишига электр печлари ва иситиш жиҳозлари, 5 нафар ёшларга касбга ўқитилганлиги тўғрисида сертификатлар топширилди.

Мулоқотда Истиқлол ва Боғишамол маҳаллаларида яшовчи 15 га яқин фуқаролар бошқарма бошлиғининг ўринбосаридан ўзларини қийнаётган муаммоларини ҳал этишда ёрдам сўрашди. Хусусан, ички кўчаларга шағал ётқизиш, электр таянч устунлари ўрнатиш, моддий ёрдам ажратиш, саломатлигини тиклашга оид масалалар мутасаддилар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ҳал қилиш чоралари белгиланди.

Бундан ташқари субсидия асосида уй-жой олиш, фуқаролик паспорти, олий таълим учун шартнома пулини тўлаш, табиий газ тармоғига уланиш каби мурожаатларга ҳам ечим изланди. Қабулда кўтарилган ижтимоий-иқтисодий ва маиший масалаларини ўз вақтида бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Text to speech