9 Феврал 2022 йил 717

Ижтимоий тармоқларда тарқалган материалга муносабат

Ижтимоий тармоқларларда ички ишлар органлари ходими кўчада ётган аёлни ушлаб турганлигига оид видеотасвирлар тарқалди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, ушбу ҳодиса 2021 йил 13 ноябрь куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Раваллиқ маҳалла фуқаролар йиғини Ҳамид Олимжон кўчасида рўй берган. Ўша куни соат тунги 22.00. лар атрофида ички ишлар органларига фуқаро мурожаат қилиб, йўлнинг қатнов қисмида маст аёл ётганлигини билдирган.

Шу асосда ҳудуд профилактика инспекторлари Ҳамид Олимжон кўчасига етиб бориб, йўлда кўнгилсиз ҳодиса рўй беришининг олдини олиш мақсадида аёлни йўл чеккасига олиш, шунингдек шахсини аниқлаш мақсадида ички ишлар органлари таянч пунктига келтириш чораларини кўрадилар. Аммо спиртли ичимлик таъсирида бўлган аёл ходимларга қаршилик кўрсатиб, шовқин кўтаришда давом этади.

Автоуловга чиқариш жараёнида аёл қўл ва оёқлари билан профилактика инспекторига зарба беришга уринади, бу ҳаракатлари иш бермагач, у ерга ётиб олиб, фаол қаршилик кўрсатишда давом этади.

Қисқаси, Бахмал тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи З.М. вилоят наркология диспансерига жойлаштирилган. Ўтказилган тиббий текширув аёлнинг спиртли ичимлик таъсирида эканлигини кўрсатди. З.М.нинг фаол қаршилик кўрсатганлиги бўйича гувоҳлар кўрсатмалари мавжуд.

Text to speech