26 Март 2022 йил 1886

Янги тайинлов

Жиззах вилояти ички ишлар органлари тизимида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг 2022 йил 24 мартдаги шахсий таркибга оид буйруғига мувофиқ подполковник Аскаров Уктам Бахромович ротация тартибида Шароф Рашидов тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Айни шу тартибда Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган подполковник Муратов Акмал Боходирович Шароф Рашидов тумани ички бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, подполковник Нурматов Исроилжон Ибраимжонович ротация тартибида Дўстлик тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўз навбатида Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган подполковник Наимов Бекзод Акрам ўғли ротация тартибида Дўстлик тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.   

Ана шу муносабат билан ўтказилган тадбирларда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳамда тегишли шаҳар ва туманлар ҳокимлари сўзга чиқдилар. Мазкур жараёнда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг  олдини олиш ҳамда секторлар фаолиятини кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Text to speech