21 Феврал 2023 йил 458

“Яшил” қувватнинг афзалликлари тушунтирилди

Жорий йил 10 февраль куни мамлакатимиз Президенти Жиззах вилоятига ташрифи давомида секторлар раҳбарларига ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кучайтириш, хусусан муқобил энергиядан фойдаланишни кенг жорий этиш юзасидан топшириқлар берган эди. Шу маънода Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров Янгиобод тумани марказида ҳокимлик, ташкилот, корхона ва муассасалар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Тадбирда мутахассислар томонидан 1 киловаттдан 100 киловатгача миқдорда электр қуввати етказиб бера оладиган қуёш панеллари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, мазкур панелларнинг турлари, ўрнатиш тартиблари, техник шартлари, бу мақсадда ажратиладиган кредитлар ва имтиёзлар тилга олинди. Йиғилиш якунида фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришаётган 30 нафар ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ва совғалар топширилди.

Text to speech