23 Март 2021 йил 908

Яширилган гиёҳвандлик моддаси

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддаларини сақлаш ҳолатлари фош этилди. Хусусан, Дўстлик тумани Алишер Навоий маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжалиги кўздан кечирилганда оғилхона деворининг орасида икки дона полиэтилен пакетга солинган 466 грамм марихуана борлиги маълум бўлди.

Худди шундай, Мирзачўл тумани Дўстлик маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро ҳам яшаш уйининг ётоқхонасидаги шкаф устида 50,4 грамм марихуана сақлаб келган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан Ғаллаорол тумани Сарбозор маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” автомашинаси маҳалла ҳудудидан ўтган “Тошкент-Термиз” М-39 йўлида Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда тўхтатиб текширилди. Ўрганиш чоғида автоулов салонининг олд ўнг ўриндиғи пастки қисмидаги аёллар сумкасида 3 дона шаффоф рангли полиэтилен пакетларда 72.27 грамм марихуана борлиги аниқланди.

Гиёҳванд моддалар ҳужжатлаштирилиб олиниб, тегишли тартибда жиноят ишлари қўзғатилган.

 

Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати

 

Text to speech