10 Январ 2023 йил 659

Жазодан қутула олмади

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Боғишамол маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи И.И. Жиззах шаҳрининг Алишер Навоий маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли уй қаршисида “Daewoo Brougham” русумли автоуловини қолдирганди. Тунда мазкур автомашинани номаълум шахс ўғирлаб кетди.

Жабрланувчининг ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида қидирув амалга оширилиб, “Daewoo Brougham” Кимёгар маҳалласи ҳудудида техник соз ҳолатда топилди. Соҳа вакиллари суриштирувни давом эттириб, ушбу жиноятни содир этган Зомин туманининг Қўрғон маҳалласида яшовчи Ў.Р. ни қўлга олдилар.

Text to speech